ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИ УЧУН КАДРЛАРНИ ТАНЛАШ ВА ИЖТИМОИЙ ЛИФТ
Халқ таълими тизими мамлакатдаги энг катта иш берувчи.сифатида педагоглар таркибининг ўзида 450 мингга яқин ходимларни қамраб олади. Ўтган йиллар давомида халқ таълими тизимидаги кадрларнинг тақчиллиги билан боғлиқ муаммо мактабларга ўқитувчиларни танлов асосида қабул қилиш имконини бермади. Меҳнат кодексининг умумий талаблари асосида шакллантириладиган контингентни янгилаш ва сақлаш мактаб директорларининг зиммасида қолиб кетди. Натижада ишга қабул қилишда таъмагирлик ҳолатлари кузатила бошлади. Олий таълим тизимининг жадал ислоҳ этилиши натижасида педагогика йўналишларидаги битирувчилар сони 2-3 йилда бир неча баробарга ошиши аниқ. Бу эса тизимда коррупцияни янада кучайтириб юборади.
Мазкур муаммони ҳал этиш учун республика миқёсида мактабларга, халқ таълими тизимига бошқраув органларига муносиб кадрларни танлаш бўйича тизимни жорий этиш зарур. Ушбу тизимнинг асосий параметрлари ишлаб чиқилган бўлиб, муаллифга боғланиш орқали аниқ маълумотларни олиш мумкин. Халқ таълими тизимидаги HR сиёсатни ўзгартирилмаса, 2-3 йилда ОТМга киришдаги коррупция мактабга ишга киришга кўчиши ва тизимнинг ғоятда обрўзисланишини кутиш мумкин.
Ушбу ғояни амалга ошириш электрон платформа тарзида бўлади. Мактабларга ишга кириш ва иш жараёнидаги педагог фаолиятидаги сифат ўзгаришларини ўз ичига қамраб олади. БУ тизим келгусида педагогларнинг иш ҳақини табақали ошириш имконини беради ва тўлиқ шаффоф фаолият кўрсатади.
Comments (0)